Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда август ойида ҳаво ҳарорати қандай бўлади?

Синоптиклар ёзнинг сўнгги ойида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

762views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, август ойида жуда ҳам тез-тез 1-3 кун +39…+41 даражагача, жанубда +42…+43 даражагача бўлган ҳарорат кузатилади. 
Қайд этилишича, август — Ўзбекистонда энг қуруқ ой ҳисобланади. Август ойида ёмғир жуда кам. Ҳудуднинг аксарият қисмида ўртача 1 кундан 3 кунгача бироз ёғади. Бироқ, ушбу қуруқ ой давомида айрим жойларда сезиларли жадалликдаги жала ёмғирлар кузатилиши истиснодан ҳоли эмас.
Бу йил август нисбатан қулай ҳарорат қийматлари билан бошланади. Ойнинг биринчи беш кунлигида кундузги ҳаво ҳарорати +33…+38 даража атрофида бўлади. Худди шундай ҳарорат фони ойнинг охиригача устунлик қилади. Лекин шу билан бирга марказий ҳудудларда ҳарорат қисқа муддатли даврга +40…+41 даражагача, жанубда ва чўл зонасида +41…+42 даражагача кўтарилиш (1-2 кун) эҳтимоли бор.
Август ойининг айрим кунларида республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
762views0replies
0

Комментарии