Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда МЧЖ раҳбари ва шериклари 1,1 млрд бюджет пулини “еб юборишди”

Улар туман ҳудудида велосипед ва пиёдалар йўлакчаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари бўйича сохта маълумотлар киритишган ва бажарилмаган ишларни қўшиб ёзишган.

398views0replies
0

Бош прокуратура Департаменти

Бош прокуратура Департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, Муборак туманида, "Н." МЧЖ раҳбари У.Р. ва бошқалар туман ҳудудида велосипед ва пиёдалар йўлакчаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари бўйича расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиши йўли билан бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиб, 1,1 млрд сўмни ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
398views0replies
0

Комментарии