Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон илк бор уч томонлама музокара ўтказади

Шавкат Мирзиёев мазкур давлатлар ташқи ишлар вазирларини қабул қилади. Президентнинг ҳафталик иш режаси маълум қилинди.

220views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президентининг ҳафталик иш режаси маълум қилинди. Бу ҳақда журналист Азиза Қурбонова Президент матбуот котиби Шерзод Асадовга таяниб хабар бермоқда. 
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ҳамда транспорт вазирларининг илк маротаба уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади.
Музокаралар кун тартибидан минтақалараро ҳамкорлик, инвестиция, инновация ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги алоқаларни янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.
Президент унда иштирок этиш учун мамлакатга келадиган Туркия ташқи ишлар вазири Мехмет Човушоглу ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамовни қабул қилиши режалаштирилмоқда.
Давлат раҳбари 28 июлдан бери мамлакатда бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Миллий озчиликлар масалалари бўйича комиссари Қайрат Абдураҳмановни қабул қилади.
Бундан ташқари, ҳафта давомида мамлакатимизни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга қаратилган йиғилиш ва муҳокамалар ўтказилади.
220views0replies
0

Комментарии