Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати +39 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

171views0replies
0

UzNews.uz

Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳаво ҳарорати куннинг иккинчи ярмида +34...+37 даражагача кўтарилади.
Эртага Самарқанд, Жиззах вилоятлари ва республика тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик бўлмайди.
1-2 август кунлари жанубда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.
Ҳафта ўртасидан Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ бўлади, республика тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади ва кечалари +20...+25 даража, кундузи +34...+39 даража атрофида бўлади.
1 август куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
171views0replies
0

Комментарии