Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда Matiz ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди

Matiz ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириб, қарама–қарши йўналишга чиқиб кетган.

234views0replies
0

Жорий йилнинг 29 июль куни соат тахминан 13:00 атрофида Бектемир туманида 2002 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.Х. Matiz автомашинасини бошқариб кетаётиб, ҳайдовчи 1992 й.т. Д.Д. бошқарувидаги Howo юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Matiz автомашинаси ҳайдовчиси белгиланган тезликни меъёридан ошириб, руль бошқарувини йўқотганлиги сабабли қарама–қарши йўналишга чиқиб кетиб ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Howo юк автомашинаси билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида Matiz автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
234views0replies
0

Комментарии