Park City Labzak турк меъморлари ва дизайнерлари томонидан ишлаб чиқилган ноёб лойиҳа бўлиб, хиёбонга яқинлиги боис шаҳар марказида яшаш қулайлиги ва табиат билан уйғунликни ўзида намоён қилади.
Лойиҳа концепцияси ўз аҳолисига фаровон турмуш учун зарур бўлган барча энг яхши ечимларни таклиф қилади. Мажмуа савдо маркази, ресторанлар, фитнес зонали СПА, болалар учун кўнгилочар майдончалар, шунингдек, ерости автотураргоҳини ўз ичига олади. Аҳоли хавфсизлиги учун лойиҳада автомашинасиз ҳовлилар, 24/7 видеокузатув ва қўриқлаш хизмати кўзда тутилган. Очиқ ҳавода вақт ўтказишни хуш кўрувчилар учун эса пиёда юриш ҳамда дам олиш учун алоҳида жойлар ажратилган.
Ривожланган инфратузилмага қўшимча равишда, турар жой биноларининг сифати аҳолини мамнун қиладиган даражада, сабаби мажмуа қурилишида юқори сифатли материаллардан фойдаланилади.
Park City Labzak шинам студиялардан тортиб, террасали хонадонларгача бўлган кенг танловли функционал схемаларни таклиф этади. Барча хонадонлар таъмирланиб, бошланғич пардоз ишлари амалга оширилганидан сўнг топширилади.
2022 йил август ойининг охиригача хонадон сотиб олган барча мижозлар мобиль телефонлар, планшетлар, премиум идиш-товоқлар тўплами кўринишидаги ёқимли совғаларга эга бўлади, шунингдек, автомобиль лотереяси иштирокчисига айланади.
2022 йил август ойи охиригача фойдали сармоя киритишга улгуриб қолинг!
Савдо офиси қуйидаги манзилда дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди: Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 1Б-уй.
Дастлабки саволларингизга жавоб олиш ва ташриф буюриш учун қуйидаги телефон рақами орқали рўйхатдан ўтинг: +998 78 777-47-77.
Савдо офисининг жойлашуви
Сайт: www.parkcitylabzak.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида