Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йилнинг 28 июль куни соат 10:00 ларда Ғиждувон тумани Дегрезон маҳалласи ҳудудидаги йўлда Г.С. Isuzu русумли автомашинани бошқариб келиб, юк автомобилларнинг ҳаракатланишига чеклов ўрнатилган темир қувур билан жиҳозланган тўсиқни уриб юбориши натижасида, тўсиқ йўлни кесиб ўтаётган туманнинг “Улфатбиби” маҳалласида яшовчи 1954 йилда туғилган Р.З.га бориб теккан.
Натижада, жабрланувчи туман касалхонасида олиб борилган ва кечиктириб бўлмас тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Ҳозирги кунда Ғиждувон тумани ИИБ томонидан ҳолат йузасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.