Поиск
RUUZ

Общество

Қаршида банк масъули фуқародан тириклиги ҳақидаги "справка"ни нега талаб қилгани маълум бўлди

Агробанк ҳолат юзасидан тушунтириш берди.

880views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қаршида фуқаро банкка кредит сўраб, мурожаат қилганида ундан тириклиги ҳақидаги маълумот олиб келиши талаб қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатга Агобанк Матбуот хизмати изоҳ берди.
Маълум қилинишича, ушбу мурожаатга асосан банкнинг кредит маълумотлар базаси орқали фуқарога доир маълумотлар текширилганда унинг вафот этганлиги қайд этилганлиги аниқланган.
Бунга ушбу фуқаронинг узоқ йиллар давомида ўзи ҳақида бирор-бир хабар бермасдан Россияга кетиб қолганлиги, турмуш ўртоғи эса ўрталаридаги мол-мулкни сотиш мақсадида А.Ж.ни вафот этганлиги ҳақида нотўғри маълумот тарқатган ва давлат нотариал идораси томонидан ушбу маълумот тасдиқланганлиги сабаб бўлган.
Таъкидланишича, банк масъули унинг тириклигини (ФХДЁ идораларидан унинг номига ўлганлиги ҳақида гувоҳнома берилмаганлиги ва яшаш манзили МФЙ ва ИИБ паспорт бўлинмасидан ушбу фуқаро айнан А.Ж эканлигини) тасдиқловчи маълумотларни сўраган ва ҳуқуқан банк масъулининг ҳаракатлари тўғри бўлган.
"Фуқаролик кодекси талабларига кўра, фуқаро А.Ж йуридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш тартиби асосида ўзининг тириклиги фактини белгилаш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиши лозим ва суд томонидан ушбу ариза қаноатлантирилгач А.Ж.нинг барча мулкий ҳуқуқлари қайта тикланади ҳамда унинг кредит олиш масаласи ижобий ҳал қилинади", - дейилади изоҳда.
Бу ҳақида А.Ж. га бир неча маротаба оғзаки тушунтириш берилган.
880views0replies
0

Комментарии