Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонга салкам 900 млн сўмлик совуқ қуроллар олиб кирмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Андижондаги “Дўстлик” чегара божхона пости орқали кириб келган машинадан пичоқ ва совуқ қуроллар топилди.

87views0replies
0

Андижон вилояти божхона бошқармаси

Андижон вилояти божхона бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган “МАН” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Ўтказилган божхона кўриги натижасида, юк кузатув ҳужжатларида ёзиб кўрсатилмаган умумий қиймати 862 млн 880 минг сўмлик 5839 дона 14 хилдаги турли хил пичоқлар ҳамда темир таёқ (бита) товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
87views0replies
0

Комментарии