Поиск
RUUZ

Политика

"Россия ва Ўзбекистон Афғонистон раҳбарияти билан ишлаш борасида жуда яқин позицияга эга" — Россия ТИВ раҳбари

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Ўзбекистон билан Афғонистондаги мавжуд воқеликни тан олиш ва ҳозирги раҳбарият билан шу ҳақиқатларга асосланиб ишлаш кераклиги борасида жуда яқин позицияга эгалигини маълум қилди.

172views1replies
1

prezident.uz

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёйев билан учрашувида музокаралар нима ҳақида кетаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Россиялик вазир Ўзбекистон раҳбари билан мамлакатлар ҳамкорлик қилаётган барча асосий йўналишларни муҳокама қилганини айтди. Унинг таъкидлашича, уларнинг барчаси 2021 йилда Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев эришган келишувларга тааллуқлидир.
“Ушбу келишувлар савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий ҳамкорликдан тортиб, замонавий шароитда савдо ва бошқа иқтисодий алоқаларга хизмат кўрсатишга ижодий ёндашиш заруриятидан тортиб, таълимгача бўлган барча соҳаларни қамраб олади”, деб тушунтирди Сергей Лавров.
Музокараларда кўп вақт сентябрга режалаштирилган ШҲТ саммитига бағишланди. Яна бир муҳим мавзу бу — Aфғонистон.
"Ўзбек дўстларимиз билан Афғонистондаги мавжуд воқеликни тан олиш ва ҳозирги раҳбарият билан шу ҳақиқатларга асосланиб ишлаш кераклиги борасида жуда яқин позицияга эгамиз", - деди Лавров.
172views1replies
1

Комментарии