Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 26 ёшли йигит Labo юкхонасига ванна ўрнатиб, чўмилди

Бақир-чақир қилиб, жамоат тартибини бузган мазкур эркак ва ҳайдовчи қамалди.

211views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Labo’нинг юкхонасида бир фуқаро чўмилгани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилиб, ушбу фуқароларнинг шахси аниқланди.
Маълум қилинишича, 1990 йилда туғилган Ю.Қ. бошқарувидаги Labo юкхонасида 1996 йилда туғилган Ю.Ш. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан устига сув қуйиб, бақир-чақир қилиб жамоат тартибини бузган.
Мазкур ҳолат бўйича ушбу фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судига тақдим этилган.
Суд томонидан ушбу шахсларга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
211views0replies
0

Комментарии