• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 июля 2022

Самарқандда “Зил” кўприкдан пастга тушиб кетди

ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

1094
0
Видеодан кадр

Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йилнинг 28 июль куни соат 11:40 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишган чорраҳада ҳаракатланиб келаётган “Зил” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.Ч. руль бошқарувини йўқотиб, шу чорраҳадаги кўприкдан пастга тушиб кетган.

Ҳайдовчи Тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб, шифокор ёрдами кўрсатилган. Ҳозирда аҳволи яхши. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1094
0