Поиск
RUUZ

Общество

Олти ой ичида неча млрд сўмлик "золотой" авторақам сотилгани маълум бўлди

2022 йилнинг биринчи ярмида онлайн-аукцион орқали сотилган авторақамлар ҳақида маълумотлар эълон қилинди.

321views0replies
0

2022 йилнинг 6 ойи якунларига кўра, avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 174,0 млрд сўмлик 77 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди. Бу ҳақда Республика товар-хомашё биржаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 10 фоизга, ҳажми бўйича – 27 фоизга ўсди.
Сотилган авторақамларнинг 93 фоизи жисмоний шахслар, 7 фоизи юридик шахслар томонидан харид қилинган.
Сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 545,4 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 348,0 млн сўмни ташкил қилди.
Савдолар натижасида, битимларнинг 29 фоиз биринчи тоифадаги авторақамлар, 22 фоиз иккинчи, 13 фоиз учинчи, 9 фоиз тўртинчи, 12 фоиз бешинчи ва 15 фоиз олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (45 фоиз), Самарқанд (8 фоиз), Бухоро, Фарғона ва Қашқадарё (6 фоиздан) вилоятларида харид қилинган.
321views0replies
0

Комментарии