Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизматининг хабар беришича, Янгийўл туманида яшовчи 1998 йилда туғилган М.М. Instagran'да экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи шахсларнинг “жиҳод” ва “ҳижрат”га даъват қилувчи маъруза ва видеороликлар тарқатиб келаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, ушбу туманда яшовчи 1995 йилда туғилган A.Б. 2018-2020 йилларда Туркия давлатига бориб, у ерда “Тавҳид ва жиҳод” террористик ташкилотининг “Тавҳид ва Суннат” номли мадрасасида диний таълим олиб, яшаш манзилига қайтиб келган ва Telegram орқали экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи турли диний мазмундаги материалларни тарқатиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ва еҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” танланиб, жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилоятида ҳам "Ҳизб ут-Таҳрир" диний экстремистик ташкилоти фаолиятини тарғиб қилган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, 25 июль куни Хўжаобод туманида яшовчи Ўзбекистон фуқароси, илгари қамалган Р.М Facebook'да профил яратиб, ушбу профили орқали "Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган "Ҳизб ут-Таҳрир" ДЭТнинг ғояларини илгари сурувчи видео материалларни профилига жойлаштириш орқали ўзининг дўстлар саҳифасидаги 187 нафар сайт фойдаланувчиларига тарқатиб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ХЖКнинг 244-1 моддаси, 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.