Поиск
RUUZ

Общество

Янги ўқув йилидан мактаб ўқувчилари учун ягона мактаб формаси мажбурий бўлмайди

2022 йил сентябрдан бошлаб ота-оналар ягона формани харид қилишига мажбурий талаб қўйилмайди ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди.

689views0replies
0

Д. Аракельян

Ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Таъкидланишича, 2022 йил сентябрь ойидан янги ўқув йилида ота-оналар учун ягона формани харид қилишга мажбурий талаб қўйилмайди ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди.
Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар томонидан кам таъминланган оилаларга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан мактаб формасини сотиб олинишига кўмак берилади.
Мактаб формасини айнан бирор тадбиркордан/корхонадан харид қилиш бўйича мактаб маъмурияти томонидан мажбур этилмайди ва бундай ҳолатга йўл қўйилмайди. Мактаб формаси савдоси август ойидан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳар марказларидаги аҳолига қулай жойлар ҳамда мактаб ярмаркаларида ташкил этилади.
689views0replies
0

Комментарии