Поиск
RUUZ

Общество

Икки ойда газ қуйиш шохобчаларида деярли 43 млрд сўмлик табиий газ ўғирланди

28 та ҳудудий газ қуйиш шохобчаларида ўғирланган ёқилғи миқдори 209 минг хонадоннинг бир ойлик газ истеъмолига тенг.

134views0replies
0

autostrada.uz

Жорий йилнинг июнь-июль ойларида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирлари давомида ДХХ ходимлари “Ўзнефтгазинспекция” ва “Ўзтрансгаз” AЖ билан ҳамкорликда газ қуйиш шохобчаларида табиий газдан фойдаланишда бир қатор қонунбузарликларни аниқлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бухородаги 3 та AГТКСҲда 2,2 млрд сўмлик, Самарқанддаги 2 та AГТКСҲда 3,3 млрд сўмлик, Сирдарёдаги 5 та AГТКСҲда 3,6 млрд сўмлик, Жиззахдаги 17 та AГТКСҲда 31,3 млрд сўмлик ва Қашқадарёдаги 1 та AГТКСҲда 1,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Қоидабузарликларни келиб чиқиши AГТКСҲларининг ўлчов тизимларидаги кўрсаткичларга ташқи таъсир билан боғлиқ бўлган.
Ҳисоб-китобларга асосан, мазкур корхоналар томонидан давлат манфаатларига йетказилган зарар миқдори 41,9 млрд сўмни ёки 209 мингга яқин хонадонларни ёз мавсумидаги бир ойлик истеъмолига тенг бўлган табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинганлиги маълум бўлди.
134views0replies
0

Комментарии