Поиск
RUUZ

Общество

ДХХ салкам $300 минг нақд валютани Қирғизистонга олиб ўтаётганларни қўлга олди

Фарғонада қўшни давлатга йирик миқдордаги хорижий валютани ноқонуний олиб чиқишга уринишларнинг олди олинди.

190views0replies
0

Иллюстрация

Маълум қилинишича, Фарғона туманида яшовчи, 1985 й.т. Т.Ж. Қўқон шаҳрида ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган фуқародан 152 минг 663 АҚШ долларини олиб, Қирғизистонга ўтказиш мақсадида Фарғона туманида яшовчи, 1977 й.т. муқаддам судланган Р.Р.га етказиб бериш учун кетаётган вақтида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Шунингдек, ўзбек-қирғиз давлат чегарасига яқин бўлган Фарғона туманининг Миндон қишлоғида кутиб турган Р.Р. ҳам ушланди.
Бошқа бир ҳолатда эса Фарғона туманида яшовчи, 1992 й.т. М.Ш. Фарғона шаҳрида А.Т.дан 140 минг 54 АҚШ долларини олиб, Қирғизистонда яшовчи шахсга етказиб бериш мақсадида “Фарғона-Водил” йўналишида давлат чегараси томон ҳаракатланаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, А.Т. ҳам қўлга олинди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан ДХХ Фарғона вилояти бўйича Бошқармаси тергов бўлими томонидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
190views0replies
0

Комментарии