Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда аномал иссиқда автобусларда "кондиционер" ишламаётгани айтилди

"Кондиционер" билан жиҳозланмаган автобусларда ҳаракатланаётган йўловчиларга бепул минерал сувлар тарқатилмоқда.

85views0replies
0

t.me/KoDnu

Жорий йилнинг 17 июль куни, "Aвтобуслар нега кондиционерини ишлатмаяпти" сарлавҳаси остидаги хабар ижтимоий тармоққа сиздирилди.
Ушбу ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" AЖ муносабат билдирди.
Унга кўра, ҳозирги кунда Жамият тасарруфидаги автобус ва электробуслардан 271 таси салонни совутиш тизими билан жиҳозланган бўлиб, уларнинг иқлим назорати тизимлари ва ҳавони тозалаб берувчи филтрлари талаб даражасида ишлаши доимий назоратдан ўтказилмоқда.
Шу кунларда кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳавода салонни совутиш тизими билан жиҳозланмаган автобусларда ҳаракатланаётган йўловчилар орасида сувсизланиш ва хушдан кетиш каби кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш мақсадида йўловчиларга бепул минерал сувлар тарқатилмоқда, дейилади хабарда.
Барча автобус саройлари раҳбарларига йўналиш вақтида ҳайдовчилар автобус ва электробусларда мавжуд салонни совутиш тизими (кондиционер)ни ёққан ҳолда ҳаракатланишларини ҳамда салонни совутиш тизимида техник носозликлар учраган вақтда дарҳол уни бартараф этиш чораларини кўришлари юзасидан махсус кўрсатмалар берилган.
Эслатиб ўтамиз, президентининг 2022 йил 2 февралдаги "Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-111-сон қарорига асосан харид қилинаётган ҳаракат таркиби (автобус ва электробуслар) салонни совутиш тизими билан тўлиқ жиҳозланган.
85views0replies
0

Комментарии