Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 30 дан ортиқ ўлган мушукларнинг жасади ариққа ташлаб кетилгани айтилмоқда

Мушукларнинг жасадлари, шилиб олинган терилари ҳамда елим халталарга солинган уларнинг ичак чавоқлари ариққа ташлаб кетилган.

369views0replies
0

t.me/ekologuz

Тошкент шаҳар Янги ҳаёт тумани, Хушнуд маҳалла фуқаролар йиғини Висол кўчасидаги ариққа 30 дан ортиқ ўлган мушукларнинг жасадлари ҳамда уларнинг шилиб олинган терилари ташлаб юборилгани акс этган суратлар ижтимоий тармоққа сиздирилди.
"Ариқ назоратсиз қолиб кетгани боис исталган одам чиқиндисини ташлаб кетадиган бўлди. Маҳалла ва бошқа тегишли ташкилотларнинг ариқ чиқиндихона бўлиб бораётганлиги билан иши йўқ. Бугун ариқ олдидан ўтар эканман у ердаги ҳолатни кўриб қўрқиб кетдим. Ариқнинг ҳозирги аҳволи санитария ва экология талабларига жавоб бермайди. Бизга номаълум бўлган шахслар томонидан 30 дан ортиқ мушукларнинг жасадлари, шилиб олинган терилари, ҳамда елим халталарга солинган ичак чавоқлари ташлаб кетилган. Юқоридаги ҳолат юзасидан тегишли ташкилот вакилларидан муносабат кутиб қоламиз. Албатта бу ишни қилганлар жазосиз қолмаслиги лозим", дейилади telegram'даги ekologuz каналида.
369views0replies
0

Комментарии