Поиск
RUUZ

Криминал

"Жонимдан тўйдирди, ўлдирдим" — аёл эрини шафқатсизларча ўлдирди (видео)

Жиноят ишлари бўйича туман судида марҳум эрининг қотилига айланган аёлга суд ҳукми ўқилди.

1277views0replies
0

Видеодан кадр

Уйига маст ҳолатда келган эр жанжал кўтарган ва эрининг ўзини-ўзи ҳимоя қила олмаслигини билиб, унинг қаршилигини синдириш мақсадида қўл ва оёқларини боғлаб, хонадонда мавжуд бўлган ўтин ғўла билан эрининг бош ва танасининг турли жойларига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Шундан сўнг аёл хонадонда бўлган мато билан марҳум эрининг бурун ҳамда оғиз қисмини беркитиб, қасддан ўлдирган. Бу ҳақда Миллар дастурида маълум қилинди.
Аниқланишича, аёлнинг бундай жиноят содир этишига асосий сабаб, эрининг доимий маст ҳолда уйга келиши ва оилавий низолар сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 25 июль куни, Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судида ўз эрини қотилига айланган аёлга суд ҳукми ўқилди.
Суд ҳукмига кўра, эрининг қотилига айланган аёл ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "в" банди билан айбдор деб топилиб, ушбу модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда унга нисбатан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
1277views0replies
0

Комментарии