Поиск
RUUZ

Общество

"Ҳисор" давлат қўриқхонасида фотоқопқонга Туркистон силовсини тушди

Ўзбекистон ва халқаро "Қизил китоб"га киритилган ва ҳозирги кунда ноёб тур ҳисобланган Туркистон силовсини камерага муҳрланди.

387views0replies
0

Видеодан кадр

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонаси Ғилон бўлими қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган яширин фотоқопқонга Туркистон силовсини муҳрланди. Бу ҳақда Экология қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Туркистон силовсини Ўзбекистон ва халқаро "Қизил китоб"га киритилган бўлиб, ҳозирги кунда ноёб тур ҳисобланади.
Ғарбий Тянь-Шань (Угом, Писком, Чотқол) ва Помир-Олой (Туркистон, Ҳисор, Кўҳитанг) тоғ тизмаларининг баланд қисмида яшайди. Ўзбекистондан ташқарида: Марказий Осиё мамлакатлари, Қозоғистон, Мўғулистон, Ғарбий Хитой, Афғонистон, Покистон, Шимолий Ҳиндистонда учраши аниқланган. Туркистон силовсини Давлат экология қўмитаси томонидан доимий муҳофазага олинган.
387views0replies
0

Комментарии