Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда вабо касаллиги аниқлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон — Нурмат Отабеков

“СЭС” бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков хавотирга ўрин йўқлигини, агар касаллик аниқланса ҳам ҳеч қандай карантин қўлланилмаслигини маълум қилди.

71views1replies
0

АОКА

Ўзбекистоннинг бирорта ҳудудида вабо касаллиги бирор марта қайд этилмаган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
Қайд этилишича, Афғонистонда аниқланган вабо касаллиги Ўзбекистонга кириб келгани ҳақида тарқалган маълумотлар мутлақо ёлғон. Ўзбекистонда шу пайтга қадар бирор марта вабо касаллиги аниқланмаган.
Шунингдек, агар касаллик бирорта давлатда аниқланса ҳам Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, ҳеч қандай карантин қўлланилмайди. Бу касалликка чалинганларни аниқлаш эҳтимоли юқори бўлгани ва мутахассисларнинг касалликларни даволашга қурби етгани учун ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ.
71views1replies
0

Комментарии