Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида қабул қилинган қарорга мувофиқ, Жаҳонгир Исроилович Ғайбуллаев ўн йиллик муддатга, Жаҳонгир Бахтиярович Джураев ўн йиллик муддатга, Раҳмон Норинович Мадумаров муддатсиз даврга, Отабек Хасанович Назаров муддатсиз даврга, Жаҳонгир Акрамович Расулов ўн йиллик муддатга, Ровшан Мирсидикович Сагатов ўн йиллик муддатга, Фахриддин Махмудович Халилов ўн йиллик муддатга, Шерзод Нуруллаевич Шеркулов ўн йиллик муддатга, Ойбек Азамович Қодиров ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.
Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Шуҳрат Рахматович Аббасов, Анвар Хамидович Шукуруллаев ва Жамол Камолович Қаххоров Ўзбекистон Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.