Поиск
RUUZ

Криминал

Наманганда 15 мингга яқин қалбаки долларни сотмоқчи бўлган фуқаролар ушланди

Уларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

44views0replies
0

Бош прокуратура

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Х.А. ва А.Ш. қалбаки 5 200 АҚШ долларини фуқаро Л.га 1 600 АҚШ доллари ва 10,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидан қалбаки 14 200 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган, дея хабар бермоқда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
44views0replies
0

Комментарии