Поиск
RUUZ

Общество

2016 йилдан шу кунгача 23 минг нафардан кўп шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилди

Маълумот учун, 2007 йилдан 2016 йилнинг декабрь ойига қадар Ўзбекистон фуқаролиги ҳеч кимга берилмаган.

264views0replies
0

UzNews.uz

2016 йилнинг декабрь ойидан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон президентининг 97 та фармонига асосан жами 23 минг 310 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Унга кўра,
2016 йилда – 179 нафар;
2017 йилда – 1 064 нафар;
2018 йилда – 2 760 нафар;
2019 йилда – 6 318 нафар;
2020 йилда – 8 127 нафар;
2021 йилда – 4 567 нафар;
2022 йилда – 295 нафар.
Эслатиб ўтамиз, 1992 йилдан 2016 йилга қадар мамлакатда жами 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган. Яъни, 1991 йилдан 2007 йилга қадар республикада жами 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролик берилган бўлса, 2007 йилдан 2016 йилнинг декабрь ойига қадар Ўзбекистон фуқаролиги ҳеч кимга берилмаган.
264views0replies
0

Комментарии