Поиск
RUUZ

Криминал

ИИВ фуқароларни Украинадан бошқариладиган Telegram-каналнинг фирибгарлиги ҳақида огоҳлантирди

Киберхавфсизлик маркази ходимлари ўйинларда иштирок этганлик учун ҳар куни бир неча миллион сўм ютуқ ваъда қилган Telegram каналини фош қилди.

198views0replies
0

ИИВ

ИИВнинг Киберхавфсизлик маркази томонидан Telegram тармоғидаги канал ва гуруҳларнинг интернет-мониторинги ўтказилди, унда фирибгарлар пул ютиб олганлиги ҳақида ёлғон эълонлар жойлаштирган.
Хусусан, Telegram'да "Заработок в Узбекистане" каналида 3847 киши обуна бўлгани аниқланган. Ушбу каналда хорижий давлатлар фуқароларининг Parimatch (Париматч) номли тотализатор ўйинини ўйнаб, катта миқдорда пул ютиб олганлиги тўғрисида, рус тилида сўзлаган интервьюлари жойлаштирилганлиги маълум бўлди.
Тотализатор ўйинларига қизиқишни ошириш мақсадида фойдаланувчиларга бонус сифатида 2 миллион сўмдан 20 миллион сўмгача бонус ваъда қилинган. Сохта саҳифаси орқали ўйин ўйнаш учун фойдаланувчилар томонидан ўзбек сўмида Uzcard ва Humo тўлов тизимлари орқали ҳар бир ставкага энг камида 50 минг сўм пул маблағларини тўлаш мумкин бўлади.
Бироқ "ютуқ"ни банк картасига ўтказмоқчи бўлганида, тизим фойдаланувчи саҳифасини блоклаб қўйган ёки пул олиш имкониятини чеклаб қўйилади.
Олиб борилган тезкор-техник тадбирлар натижасида Telegram канал маъмури Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшовчи 28 ёшли фуқаро П.Е. эканлиги эканлиги аниқланди. Бироқ маълум бўлишича, аслида эса унинг ушбу ноқонуний каналга алоқаси йўқлиги, 2022 йил 11 майдан буён Сеул (Ж.Корея) давлатида эканлиги, мазкур Telegram канали Украина давлати ҳудудидан туриб бошқарилаётганлиги аниқланди.
"Ижтимоий тармоқларда осон пул топиш билан боғлиқ реклама ва хабарларни хориждан келган фирибгарлар тарқатмоқда, улар алдов йўли билан ишонувчан фуқаролардан пул олишга ҳаракат қилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, осонлик билан бойиб кетишни мақсад қилган, фирибгарлар тузоғига илинманг, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали келадиган соврин ва ютуқлар ҳақидаги хабарлардан эҳтиёт бўлинг", — дейилади ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарида.
198views0replies
0

Комментарии