Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида келинини пичоқлаб ўлдирган қайнонага суд ҳукми ўқилди

Жанжал натижасида қайнона келинининг кўкрак қисмига пичоқни санчган.

1237views1replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 5 май куни кенжа ўғлининг уйига мехмон бўлиб келган қайнона ҳовлисидаги ўтларни пичоқ билан тозалаётган вақтда келини билан оғзаги тортишиб қолган. Жанжал натижасида қайнона келинининг кўкрак қисмига пичоқ билан санчган. Бу кун дастуради бу ҳақда маълум қилинди.
Қайнонанинг айтишича, у келинига уйни тозалашни айтган. Мана шу авҳолда ўтиргани уялмайсанми дея таъкидлаган. Шундан сўнг келин гап қайтариб, ўзинг уялгин дея, қайнонасини ҳақорат қилган. Юзага келган жанжал натижасида қайнона келинини қандай қилиб пичоқлаб қўйганини билмай қолган. Қон тўкилганидан сўнг, қайнона зудлик билан тез ёрдамни чақирган.
Жанжал вақтида аёлларнинг ёнида бўлган хонадон фарзанди онаси ва бувиси оғзаки тез-тез тортишиб туришгани, аммо ўша куни биринчи мартта иккаласи ҳам бир-бирига қўл кўтарганини айтган.
Кўрсатилган ёрдам ва муолажаларга қарамай келин воқеадан 4 кун ўтиб шифохонада вафот этган. Унинг 3 нафар фарзанди бўлиб, энг кичиги 6 ойлик чақалоқ эди.
Айбланувчига аёл киши ва ёши 67 ёш эканлиги, қолаверса жиноятни қасддан қилмаганлиги ҳисобга олиниб, унга нисбатан 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
1237views1replies
0

Комментарии