Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда 1 кгдан ортиқ 10 дона қуйма олтинларни олиб кетаётган шахс ушланди

У олтин металл қотишмаларини пойтахтга ўтказиш мақсадида олиб кетаётган бўлган.

261views0replies
0

Бош прокуратура

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти Булунғур туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, туман ҳудудидаги "Юқори нуқта" ЙПХ масканида HUNDAY ELANTRA автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, ҳайдовчи Н.М. жами оғирлиги 1 кг 100 грамм бўлган умумий баҳоси 703,9 млн сўмлик 10 дона олтин металл қотишмаларини пойтахтга ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
261views0replies
0

Комментарии