Поиск
RUUZ

Политика

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни мукофотлади

Россия президенти Ўзбекистон раҳбарини Александр Невский ордени билан мукофотлади.

341views0replies
0

kremlin.ru

Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Александр Невский ордени билан мукофотлади. Бу тўғрисида бугун, 23 июль куни Россия президенти Владимир Путиннинг тегишли фармони қабул қилинди.
Александр Невский ордени Россия Федерациясининг давлат мукофоти ҳисобланади.
Александр Невский ордени — Россия империяси, Совет Иттифоқи ва Россия Федерациясининг мукофот тизимларида (маълум ўзгаришлар билан) мавжуд бўлган ягона мукофотдир.
Россия президенти Дмитрий Медведевнинг 2010 йилдаги “Россия Федерациясининг давлат мукофотлари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Александр Невский ордени Россия давлат мукофотлари тизимига киритилгани белгиланди. 
341views0replies
0

Комментарии