Гулнора Каримованинг адвокатлари Швейцария судида унинг мансабдор шахс эмаслигини исботлай олишди ва ишда ғалаба қозонишди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар бермоқда.
Адвокатларга кўра, модомики у мансабдор шахс бўлмаган экан, унинг пора олиш жинояти билан айбланиши ноқонуний ҳисобланади.
Суддаги бу ғалаба Гулнора Каримовага Швейцарияда музлатиб қўйилган 303 миллион доллар миқдоридаги маблағларни қайтариш учун қонуний асос яратади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил декабр ойида Гулнора Каримованинг Швейцария судида 350 миллион долларлик музлатилган активларини очиш имконини берадиган биринчи ғалабаси ҳақида хабар берган эдик.