• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 23 июля 2022

Фуқарони шахсини аниқлаш учун ИИБга олиб бормасдан жойида текшириш тартиби тасдиқланди

Аввалроқ, мазкур амалиёт бўйича қонун лойиҳа муҳокамага қўйилганди.

409
0
UzNews.uz

Ҳукумат қарори билан ИИО патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан “Е-патруль” тизими босқичма-босқич жорий этилади ва фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади.

Барча маълумотлар электрон текширилади ва патруль-пост ходими фаолияти “бодикамера”га тасвирга олинади.

Низомга кўра, ходимлар қуйидаги ҳолларда фуқарони тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки “Е-патруль” тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:

  • шахс жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилишга асос бўлса;
  • шахсни содир этилган жиноят ёки ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлса;
  • шахсни ушлаб туришга бошқа қонуний асослар бўлса.

Ходим шахсни тўхтатганда уни тўхтатганлик сабаблари ва асосларини тушунтириши шарт.

Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган фуқаро қуйидаги ҳолларда ички ишлар органига олиб борилади:

— унинг шахсини планшет орқали аниқлаш имкони бўлмаганда;
— қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган шахслар аниқланганда;
— шахсига аниқлик киритиш жараёнида қаршилик кўрсатганда;
— жамоат жойида ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ушланганда.

409
0