• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 22 июля 2022

ФВВ Чилонзор туманидаги йирик ёнғин тафсилотларини маълум қилди – видео

Ёнғинни ўчиришга бешта ўт ўчириш бригадаси жалб қилинган.

1111
0
Видеодан кадр

Бугун, 22 июль куни соат 18:21 атрофида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига пойтахтнинг Чилонзор тумани, Aл-Хоразмий кўчаси бўйида жойлашган қурилиши тугалланмаган ошхонаси бўлган бинода ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа жойига, тахминан, соат 18:26 атрофида 5 нафар ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган. 23 дақиқадан сўнг ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин натижасида бинонинг ички қисми ва 200 кв.м майдондаги том қисми зарарланган.

Қайд этилишича, мутахассисларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида бинонинг 600 квадрат метр майдонини ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

1111
0