Поиск
RUUZ

Общество

Дунёда бунча дарс ўтадиган ОТМ ҳам, мактаб ҳам йўқ. Дарслар сонини кескин қисқартириш керак — Бош вазир ўринбосари

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров мактаблардаги дарслар сонини кескин қисқартиришни таклиф қилди.

342views1replies
0

Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Бугун, 22 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сўзга чиққан бош вазир ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров синфларда ўқувчилар сонини камайтириш борасида кўриладиган чоралар қаторида дарслар сонини ҳам кескин қисқартиришни таклиф қилди.
"Бу йил мактабларимизни адашмасам 500 минг бола битиряпти. Биринчи синфга эса қарийб 700 минг бола келяпти. Ўтган йили туғилган болалар, худога шукр, 905 минг. Яъни, 7 йилдан кейин биринчи синфга 905 минг бола келади.
Ҳозир 11 та синфда жами ўқувчиларимиз 6,2 миллион бўлса, ҳар бир синфда ўртача 550 минг ўқувчи бор. Тахминан 5 йиллардан кейин ҳар бир синфда 700 минглар атрофида бола бўлади. Яъни ўқувчилар сони 7 миллион бўлади. Ва ҳоказо…
Шунинг учун битта синфдан 36-40 нафар ўқувчини камайтириш учун кўп ўйлаяпмиз. Кўп ишларни қилишимиз керак.
Дарсларнинг сонини кескин қисқартиришимиз керак. Дунёда бунча кўп дарс ўтадиган олий таълим муассасаси ҳам, мактаб ҳам йўқ. Фақат Ўзбекистон дарслар сони бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Шунинг учун дарслар сонини қисқартириб, муаммони ҳал қилишимиз мумкин", – деди Жамшид Қўчқоров.
342views1replies
0

Комментарии