Поиск
RUUZ

Реклама

Olamavto автомобиль мажмуаси Trade-in хизматлари ва янги JAC J7 автомобилларини таклиф қилмоқда

Olamavto'да сиз чиройли JAC лифтбекини харид қилишингиз, эски автомобилни янгисига алмаштиришингиз ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчининг текширувдан ўтган ишлатилган автомобилини харид қилишингиз мумкин.

177views0replies
0

Olamavto автомобиль мажмуаси ҳақида
Февраль ойининг охирида Тошкентда янги Olamavto автомобиль мажмуаси очилди, мажмуанинг бош мақсади мижозларга қулайлик яратиш бўлиб, пойтахт аҳолисига бирданига бир неча хизматларни таклиф қилади.
Olamavto'да сиз Trade-in дастури бўйича эски автомобилни янгисига алмаштиришингиз, масофали ва текширилган юридик тоза автомобилларни ёки Хитойнинг JAC ишлаб чиқарувчисидан мутлақо янги лифтбекларни харид қилишингиз мумкин.
Шунингдек, сиз автомобиль маркази мутахассисларидан консультация олишингиз мумкин, улар автомобилингизга муносиб баҳо беришади ва сотиб олиш ёки сотиш учун керак бўлган ҳужжатларни расмийлаштиришади.
Trade-in дастури: бу қандай ишлайди ва нега қулай?
Trade-in дастури бўйича сиз маҳаллий ишлаб чиқарувчидан бўлган эски автомобилингизни қўшимча тўлов билан янгисига алмаштиришингиз мумкин. Дастурнинг асосий афзалликлари – бу вақтингизни ва маблағингизни тежаш, хавфларни камайтириш ва келишувни тез расмийлаштиришдир.
Trade-in дастури бўйича харид қилиш учун сиз автомобиль марказига ўз автомобилингизда келишингиз керак бўлади ва у ерда мутахассислар томонидан тўлиқ баҳолаш жараёни ўтказилади. Нархни белгилаш автомобилнинг техник ҳолати ва махсус актда кўрсатилган бир неча визуал кўрик талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Нарх ва қўшимча тўлов миқдори белгиланганидан кейин, сиз билан шартнома тузилади, қўшимча тўловни амалга оширасиз ва уйингизга янги автомобилда кетасиз.
Olamavto шоу-румида барча Chevrolet автомобиллари мавжуд. Янги автомобилни бир неча ойлик навбатсиз, тезкорлик билан олишингиз мумкин.
Келишув учун керак бўлган барча ҳужжатларни Olamavto мажмуаси ҳудудининг ўзида расмийлаштиришингиз мумкин.
Эски автомобиль исталган йилда ишлаб чиқарилган ва исталган масофада бўлиши мумкин. Автомобиль Chevrolet маркасида бўлиши керак ва гаровда турмаган бўлиши лозим.
Масофали автомобилни харид қилишни истайдиганлар автомобиль юридик тоза бўлишига ишонишлари мумкин. Машина ҳолати ҳақидаги барча маълумот текширилади, диагностика вақтида эса марказ баҳоловчилари алдаш мумкин бўлмаган автоматлаштирилган тизимдан фойдаланишади.
Шунингдек, автомобилларни фақатгина нақд пулга эмас, балки кредит асосида харид қилиш имконияти ҳам мавжуд ва буни мажмуанинг ўзида расмийлаштириш мумкин.
Кредит шартлари: 36 ойгача бўлган муддатга 20 фоиз бошланғич тўлов. Эски ва янги автомобиль нархидаги қўшимча миқдорни ҳам кредитга расмийлаштириш мумкин.
Чиройли ва технологик JAC автомобиллари
Olamavto автомобиль мажмуасида Хитой брендининг JAC J7 автомобили тақдим этилган. Автомобиль ўзида барча керакли нарсаларни мужассам қилган: технологиклик, хавфсизлик, қулайлик ва чирой.
Кўзга биринчи бўлиб ташланадиган нарса – бу автомобиль дизайнидир, дизайн муаллифи премиум тоифадаги Maserati ва Alfa Romeo моделлари устида ишлаган италиялик дизайнер Даниэль Гальоне ҳисобланади.
Автомобилнинг олд тарафидаги ингичка LED-фаралар радиаторнинг олти бурчакли панжараси билан ҳамоҳанг бўлиб туради, орқа фаралар эса ўзларининг орасида ингичка светодиодли чизиқча билан бирлаштирилган. Чўзилган капот, қисқартирилган юкхона ва томдаги электр узатмали люк автомобилга спорт кўринишини тақдим этади. Лифтбек юкхонасининг ҳажми одатий ҳолатда 540 литр, орқа ўриндиқлар букланганида эса – 1650 литрни ташкил қилади.
Автомобиль интерьери замонавий услубда ишлаб чиқилган. Салонга мультифункционал руль, рақамли асбоблар панели ва 10,4 дюймли диагоналга эга вертикал сенсор дисплей ўрнатилган.
Марказий консолда автомобиль двигателини ишга тушириш, авария сигнализацияси ва электромеханик тўхташ тормози тугмалари мавжуд.
Автомобиль салони беш кишига мўлжалланган. Орқа ўриндиқларга учта бош суяйдиган ва кенг буклама тирсак қўядиган ўрнатилган.
Автомобиль хавфсизлик ёстиқчалари, ABS, EBD ва ESC тизимлари, фавқулодда тўхташда ёрдам тизими, шиналар босими ва ҳароратини назорат қилиш имконияти ва парктрониклар билан жиҳозланган.
JAC J7 капоти остида 1,5 литр ҳажмга эга тўрт цилиндрли двигатель мавжуд ва у чанг ва кир тушишидан махсус резина билан ҳимояланган. Унинг қуввати 136 от кучи ва 200 Н/м айланиш лаҳзасидан иборат. Автомобиль шаҳар шароитларида енгил ҳайдашни таъминлайдиган поғонасиз CVT вариатори билан жиҳозланган.
Автомобиль 100 км/соат тезликка 9,8 сонияда эриша олади. JAC J7 ривожлантираётган максимал тезлик – 170 км/соат, ёқилғи сарфи 8 л/100 километрни ташкил қилади.
Автомобилни йиғиш Қозоғистоннинг Қостанай шаҳрида амалга оширилади. Olamavto'да автомобиль максимал Luxury тўпламида уч рангда мавжуд: оқ, қора ва «нам асфальт». Автомобиль нархи 280 млн сўмдан бошланади.
Тез орада компания сайтида мавжуд автомобиллар, уларнинг техник ҳолати ва ташқи кўриниши ҳақида маълумот олишингиз мумкин бўлади. Нархлар, Trade-in тизими бўйича мавжуд автомобиллар ва бошқа янгиликлардан хабардор бўлиб бориш учун компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боринг.
Батафсил маълумотни www.olamavto.uz сайти ёки 1312 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.
Манзил: Яшнобод тумани, Элбек кўчаси, 61 (Мўлжал: «Дўстлик-2» метро бекати)
Иш вақти: 09:00 – 20:00
Реклама ҳуқуқлари асосида
177views0replies
0

Комментарии