Поиск
RUUZ

Общество

Аномал иссиқ туфайли аҳолини электр энергияси билан таъминлашда узилишлар кузатилмоқда

Трансформатор пунктлари ҳамда кабель тармоқларида истеъмол юкламаси ортгани сабабли носозликлар юзага келмоқда.

57views0replies
1

Ҳудудий электр тармоқлари

Аномал иссиқ туфайли айрим ҳудудлардаги электр таъминотида юзага келаётган носозликлар махсус бригадалар томонидан зудлик билан бартараф этилиши таъминланмоқда, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати.
Вазирликнинг маълум қилишича, шу кунларда республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳароратининг аномал исиб кетиши натижасида айрим жойлардаги трансформатор пунктлари ҳамда кабель тармоқларида истеъмол юкламаси ортиши кузатилиб носозликлар келиб чиқмоқда.
Ушбу электр тармоқларидаги фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб туну кун ишлайдиган 227 та аварияга қарши махсус бригадалар ташкил этилган бўлиб, юзага келган носозликлар зудлик билан бартараф этиб борилмоқда, дейилади хабарда.
57views0replies
1

Комментарии