Поиск
RUUZ

Общество

Наманганда маданий мерос ёдгорлигини сотиб юборган ҳокимлик мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

XX асрга тегишли масжид ҳокимлик ташаббуси билан тадбиркорга сотиб юборилган. Шундан сўнг, туман ҳокимининг қарорига кўра, объект туси ўзгартирилган ва унга салкам 1 млрд сўмлик зарар етказилган.

68views0replies
0

t.me/uzbprokuratura

Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, маданий мерос ёдгорлиги ҳисобланган Чуст туманининг “Янги ҳаёт” маҳалласида жойлашган XX аср бошига мансуб “Абдумалик” масжиди 2018 йилда Чуст туман ҳокимининг қарори билан “ҳашар йўли билан қурилган, ҳозирда қаровсиз қолган, эгаси аниқланмаган бино” деган асоссиз важ билан Маданий мерос инспекцияси балансидан ҳокимият балансига ўтказилади. 
Сўнг, туман ҳокимлигининг ташаббуси билан ушбу масжид биноси аукцион савдолари орқали Т.А.га 61 млн сўмга сотиб юборилади.
Аниқланишича, туман ҳокимининг 30.04.2019 йилдаги қарори билан ушбу маданий мерос объектини қайта қуришга ноқонуний равишда рухсат берилади. Оқибатда, Т.А. томонидан “Абдумалик масжиди”нинг 61,1 кв.метр шифт қисмининг қайтадан таъмирланиб, туси ўзгартирилганлиги натижасида унга 806,5 млн сўм жиддий зарар етказилган.
Текшириш натижасига кўра, Чуст туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
68views0replies
0

Комментарии