Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон бензин ва дизель ёқилғисини экспорт қилишга вақтинчалик чеклов ўрнатди

Бу бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

118views0replies
0

Иллюстрация

Ўзбекистон ҳукумати 15 июлдан бошлаб мамлакатда ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғисини экспорт қилишга вақтинчалик чеклов ўрнатди. Бу ҳақда UzNews.uz'га ҳукуматдаги манбаси маълум қилди.
Мазкур қарор республикада нефт маҳсулотлари нархларининг кескин ошиб кетишини олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг июнь ойида 1 тонна Аи-80 автобензини биржа савдоларида ўртача 8,5 млн сўм, июль ойининг ўтган даврида ўртача 10,1 млн сўмни ташкил этган, июнь ойига нисбатан 1,6 млн сўмга ошган. Бундай ҳолат хусусий АЁҚШларда чакана нархларнинг ошишига олиб келган. Шунингдек, бу йил автобензинга бўлган талаб 1,2 млн тонна бўлиши ( ўтган йилга нисбатан 18,2 фоизга кўп) кутилмоқда.
Қарорда бензин ва дизель ёқилғисини импорт қилишга чеклов ўрнатиш ҳақида сўз бормаган.
118views0replies
0

Комментарии