Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида "Катибатул тавхид вал Жиҳод"нинг 8 нафар аъзоси ушланди

Улар Суриядаги террористик ташкилоти жангарилари сафига қўшилишни режалаштиришган.

297views0replies
0

Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилояти ИИББ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор профилактик тадбирда "Катибатул тавхид вал Жиҳод" террористик ташкилотнинг ғоявий таъсирига тушиб, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаб келган 8 нафар аъзоси қўлга олинди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати.
Аниқланишича, улар 22-25 ёшлардаги шахслар бўлиб, ўзаро келишган ҳолда, келгусида Сурия давлатига чиқиб "Катибатул тавхид вал Жиҳод" террористик ташкилоти жангарилари сафига қўшилишни режалаштиришган.
Бошқа бир ҳолатда 1998 йилда туғилган Ш.A. экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи турли диний мазмундаги материалларни тарқатиб келган. У ҳам юқоридаги шахслар каби Суриядаги жангарилар, жиҳодчилар террористик оқими сафига қўшилишни мақсад қилган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суруштирув, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
297views0replies
0

Комментарии