Поиск
RUUZ

Общество

Халқаро қидирувга берилган йирик фирибгар Ўзбекистонда қўлга олинди

У бировларнинг ўта йирик миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан ўғирлаган.

715views0replies
0

Иллюстрация

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Интерпол ММБ ходимлари халқаро қидирувда бўлган чет эл фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди. 
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлар доирасида Ўзбекистон ИИВ Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан 2014 йил январь ойида Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ташаббуси билан халқаро қидирувга берилган 54 ёшли хорижий давлат фуқароси ушланди.
Қайд этилишича, ўта йирик миқдордаги фирибгарлик ҳаракатларини содир этганлиги, ишончни суиистеъмол қилиб, бировларнинг мулкини ўғирлагани учун унга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси белгиланган.
Қидирув ташаббускорлари ҳисобланган Нур-Султонлик Интерпол Миллий марказий бюросидаги ҳамкасбларга фирибгар Қозоғистонда кейинги жиноий жавобгарликка тортилиши учун экстрадиция қилинишидан олдин қўлга олингани ҳақида маълумот берилди.
Ҳозирда Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан уни Қозоғистонга экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
715views0replies
0

Комментарии