Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда 4 минг нафардан ортиқ фуқаро аномал иссиқ туфайли касалхонага ётқизилди

Тўрт кунлик иссиқ ҳавода тез ёрдам хизматига 130 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.

66views0replies
0

ССВ / Иллюстрация

ССВ берган маълумотга кўра, аномал иссиқ бошланган 17 июлдан бугун, 20 июль соат 06:00 га қадар Республика тез тиббий ёрдам хизматига жами 130 минг 115 та чақириқ келиб тушди.
Мурожаатчиларнинг 23 минг 421 нафарини қон босими кўтарилиши, нафас етишмовчилиги, астма хуружлари ва бошқа сурункали касалликлари бўлган беморлар ташкил этди. Уларнинг 4215 нафари эса госпитализация қилинган. 
Қайд этилишича, ушбу саналарда Тошкент шаҳар “103” хизматига жами 11 минг 821 та чақириқ келиб тушган. Мурожаатларнинг 4 минг 235 нафарини қон босими кўтарилиши, нафас қисиши, астма ва бошқа касалликлар бўйича беморлар ташкил этди. Уларнинг 2 минг 185 нафари эса даволаниш учун шифохоналарга ётқизилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда жазирама ҳаво кузатилаётгани боис вазирлик томонидан алоҳида назорати йўлга қўйилганини маълум қилди.
66views0replies
0

Комментарии