Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда "Ҳизб ут-Таҳрир" аъзоси 5 йилга қамалди

У халқаро қидирувда бўлган "Ҳизб ут-Таҳрир"нинг фаол аъзолари томонидан бошқарилган.

133views0replies
0

ИИВ

Жорий йилнинг март ойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида Жарқўрғон туманида истиқомат қилган "Ҳизб ут-Таҳрир" диний-экстремистик ташкилоти тарафдори 1981 йилда Сурхондарёда туғилган Алимов Ботир Хуррамовичнинг жиноий фаолиятига чек қўйилган эди.
Тергов жараёнида аниқланишича, Б.Алимов “Facebook” ва "Одноклассники" орқали "Охират ҳисоби" номли профили орқали экстремистик ғояларни тарғиб қилиб, виртуал дўстларига "Ҳизб ут-Таҳрир" ДЭТнинг аудио-видео материалларини тарқатиб келган, дея хабар бермоқда ИИВ Ахборот хизмати.
Б.Алимовнинг жиноий ҳаракатлари айни пайтда, Полшада яшириниб келаётган "Ҳизб ут-Таҳрир"нинг фаол аъзолари, халқаро қидирувда бўлган "Маҳмуд Абдулмўмин" тахаллусли 1980 йилда Қирғизистонда туғилган, Холдаров Махмуджон Абдумаликович ва "Мансур Амин" тахаллусли 1986 йилда Сурхондарёда туғилган Эшматов Сухроб Нажмиддинович исмли шахслар томонидан бошқарилган.
Жорий йилнинг июль ойида Б.Алимовнинг жиноий қилмишлари Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди томонидан кўриб чиқилиб, унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
133views0replies
0

Комментарии