Поиск
RUUZ

Общество

Сўнги 6 ойда ёнғин туфайли 52 киши қурбон бўлди

Йил бошидан ҳозирги кунга қадар республикада 4 465 та ёнғин юз берган.

19views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида республикада 4 465 та ёнғин юз берди, 52 киши ҳалок бўлди, 101 киши тан жароҳати олган.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ФВВ Назорат ва профилактика бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мавлонбек Досчанов маълум қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида содир бўлган ёнғинлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 525 тага, ёнғинларда ҳалок бўлганлар 9 тага, тан жароҳати олганлар 36 тага камайган.
Июль ойининг биринчи 15 кунлигида республикада 579 та ёнғин содир бўлган. Шулардан 95 таси қуриган ўсимликларнинг ёниши, 397 таси аҳоли турар жойлари ва 87 таси бошқа объектларга тўғри келмоқда.
19views0replies
0

Комментарии