Ангренда ёш йигит калтаклаб, ўлдирилиб, дарахтга осиб кетилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 19 июль куни соат 06:30 атрофида Оҳангарон тумани ИИБ навбатчилик қисмидан келиб тушган хабарга, А-373 автомобиль йўлининг Оҳангарон тумани, Алишер маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган қисмида йўл юзининг чет қисмида жойлашган дарахтга Андижонда туғилган 1995 йилда туғилган М.Й.нинг мурдаси бўйин соҳасидан дарахтга осилган ҳолатда топилган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумнинг ўлими бўйин соҳасини сиртмоқ билан сиқилиши оқибатида келиб чиққанлиги кўрсатилган. Марҳумнинг танасида бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган.
Ҳолат юзасидан марҳумга тегишли уч дона уяли алоқа телефони, шахсий буюмлари кўздан кечириш жараёнида олинган бўлиб, Оҳангарон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.