Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда мактаб "замдиректори" $300 пора билан қўлга тушди

У фуқарога 11 йиллик таълим олганлиги тўғрисида шаҳодатномани расмийлаштириб бермоқчи бўлган.

380views0replies
0

ИИВ

Фуқаро А. ўрта махсус маълумотга эга бўлиш мақсадида ўқишга кириш тартиби билан қизиқиб юрган вақтида, Самарқанд шаҳар ХТБга қарашли 8-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори ўринбосари Д.З. билан танишиб қолиб, Д.З. унинг ишончига кириб, 400 АҚШ доллари эвазига 11 йиллик таълимни олганлиги тўғрисида шаҳодатнома расмийлаштириб беришини айтган. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.
Бунинг эвазига Д.З фуқародан 100 АҚШ долларини олдиндан олган. Фуқаро ҳозирда келишилган пулдан қолган 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганлигини маълум қилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, жорий йилнинг 4 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан 8-сонли мактаб биносида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Д.З. хизмат хонасида ариза муаллифидан талаб қилган 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
380views0replies
0

Комментарии