Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда $66,5 мингни Ўзбекистондан олиб чиқмоқчи бўлган 4 нафар шахс ушланди

Қўлга олинганлар қўшни давлат фуқаролари бўлиб, АҚШ валютасини маълум бир ҳақ эвазига чегарадан ўтказиб бермоқчи бўлишган.

210views0replies
0

Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона постида 1 суткада 66 минг 500 АҚШ долларини олиб чиқишга бўлган уринишлар фош қилинди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Маълум қилинишича, 2022 йил 18 июль куни ушбу пост орқали ҳаракатланган қўшни давлат фуқароларининг 2 нафари 8500 АҚШ долларидан жами 17 000 АҚШ долларини, 1 нафари 9500 АҚШ долларини ва яна 1 нафари 40 000 АҚШ долларини олиб чиқишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.
Барча ҳолатларда ушбу шахслар ўзларига тегишли бўлмаган нақд хорижий валюталарни маълум бир ҳақ эвазига ўтказиб бермоқчи бўлишган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
210views0replies
0

Комментарии