Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда бир гуруҳ фуқаролар ўртасида муштлашув содир бўлди

Жанжал оқибатида икки нафар фуқаро пичоқланиб шифохонага ётқизилган.

849views0replies
0

Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Китоб туманида фуқаролар ўртасида муштлашув бўлганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Унга кўра, жорий йилнинг 18 июль куни соат тахминан 12:00 атрофида Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, "Самарқанд" маҳалласи ҳудудида, маҳаллий яшовчилар ўртасида шахсий адоват сабабли жанжал юзага келган. Улардан Т.О. ва П.И.лар тан жароҳатлари билан Китоб тумани марказий шифохонасига мурожаат қилишган.
Шу куни, соат тахминан 15:30 атрофида шифохона ҳовлисида тўпланган, жабрланган фуқароларнинг қариндошлари ўртасида муштлашув юзага келган.
Аниқланишича, ўзаро жанжал жараёнида фуқаро П.Б. автомашинасида бўлган пичоқ билан фуқаролар Қ.И. ва О.А.га тан жароҳати етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасида Китоб туман ИИБ томонидан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаролар П.Б., П.А., П.Б., А.А., ака ва ука Р.Ф. ва Р.Ф. ҳамда Р.Б.лар ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган.
849views0replies
0

Комментарии