Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон ва Грузия Марказий Осиё ва Жанубий Кавказни боғловчи транспорт йўлаклари тизимини яратишга келишиб олди

Ўзбекистон ва Грузия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида икки йиллик ҳамкорлик дастури имзоланди.

167views0replies
0

ТИВ

Жорий йил 19 июль, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Грузия ташқи ишлар вазири Иля Дарчиашвили билан учрашди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Учрашув Грузия Бош вазири Ираклий Гарибошвили бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида сиёсат, иқтисодиёт, транспорт, туризм ва маданият соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди.
Транспорт-транзит соҳасида ўзаро ҳамкорлик учун салмоқли салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Хусусан, товарларни экспорт ва импорт қилишда Ўзбекистон логистика марказлари ва Грузия денгиз портларидан самарали фойдаланиш, юкларни ташишда ўзаро чегирма ва имтиёзлар бериш, ўзаро боғловчи транспорт йўлаклари тизимини яратиш муҳимлиги таъкидланди. Марказий Осиё ва Жанубий Кавказга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, томонлар халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш мақсадида ўзаро асосда Маданият ва кино кунларини ўтказиш, қўшма илмий-техник тадқиқотларни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон ва Грузия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.
167views0replies
0

Комментарии