• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 19 июля 2022

Фарғонада "замдекан" ва тумани халқ таълими бўлими ходими пора билан қўлга тушди

Қўлга олинганлар фуқароларни пул эвазига Фарғона давлат университетига ўқишга киришда ёрдам беришни ваъда қилган.

635
0
Яндекс

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди.

Риштон тумани халқ таълими бўлими ходими ўзининг таниши (аёл) билан тил бириктириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2 нафар фуқарони Фарғона давлат университетининг мактабгача ва бошланғич таълим ҳамда ҳуқуқшунослик факультетларига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 18 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, дея хабар бермоқда Ўза.

Бошқа бир ҳолатда эса Фарғона давлат университетининг ҳарбий таълим факультети декани ўринбосари 4 нафар абитуриентни ушбу факультетга ўқишга киришларида амалий имтиҳонлардан ўтказиб бериш эвазига ҳар бир учун 5,1 миллион сўмдан талаб қилиб, жами 20,4 миллион сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

635
0