Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда эркак ўзбекистонлик ва қирғизистонлик болаларни уриб, диний таълим бераётганлиги аниқланди

Бундан ташқари, 11 нафар вояга етмаган ўғил ва қизларга ноқонуний диний таълим берган эр-хотин жазоланди.

423views0replies
0

Андижон вилояти ИИБ

Маълум қилинишича, Булоқбоши туманида А.И. ўзининг яшаш хонадонида диний билимга ва тегишли рухсатномага эга бўлмаган ҳолда 500 минг сўм пул эвазига 2020 йилдан буён "Қуръони-карим" ва "Муаллими Соний" китобларидан жами 27 нафар, Ўзбекистон ва Қирғизистонда яшовчи вояга етмаган болаларга диний таълимдан сабоқ бериб келаётганлиги аниқланган. 
Шунингдек, олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари давомида А.И диний таълимдан сабоқ бериши жараёнида вояга етмаган болаларни уриб тан жароҳати етказганлик ҳолати аниқланган.
Мазкур ҳолатга асосан ҳозирда терговга қадар суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Андижон шаҳрида яшовчи эркак Х.М ҳамда унинг турмуш ўртоғи Х.Х билан бирга 2021 йил декабрдан буён яшаш хонадонда ўзининг танишларининг 11 нафар вояга етмаган ўғил ва қиз фарзандларига махсус диний билимга эга бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқарув марказий органининг рухсатисиз ноқонуний равишда "Муаллимий соний" ва "Қуръони Карим" номли диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда диний сабоқ бериб келаётганлиги аниқланган
Мазкур ҳолат юзасидан, МЖтКнинг 241-моддаси билан Х.М.га нисбатан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва унинг турмуш ўртоғи Х.Х.га расмий огоҳлантириш жазоси қўлланилган.
423views0replies
0

Комментарии