Поиск
RUUZ

Общество

Кадастрсиз хонадон эгалари уч карра солиқдан озод қилинади

Президент кадастр ҳужжатлари бўлмаган уй-жойлардан ер солиғини уч баравар оширилган миқдорда ҳисоблашни тўхтатиш бўйича топшириқ берди.

487views0replies
0

Google Earth

Шавкат Мирзиёев кеча, 18 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида кадастр ҳужжатлари мавзусига тўхталди.
Қайд этилишича, мамлакатда 2 млн 600 мингта хонадоннинг кадастр ҳужжатлари йўқ. 
Уларнинг эгалари томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уйини кенгайтиришга ипотекадан фойдалана олмаётгани ҳақида Халқ қабулхоналарига кўплаб мурожаатлар тушмоқда.
Бундан ташқари, кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланмоқда.
Президент кадастрсиз уйлар масаласини ҳал этиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифасини қўйди. Янги қонун қабул қилингунига қадар, бу уйларга уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб турилади.
487views0replies
0

Комментарии